2017-05-10 12:12:00

“ҚИЗИЛҚУМ ЖАВОҲИРЛАРИ” КОНЦЕРТ ДАСТУРИ ПОЙТАХТЛИКЛАРГА МАНЗУР БЎЛДИ

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Қизилқум жавоҳирлари” деб номланган концерт дастури намойиш этилди.

Унда Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли “Фарҳод” маданият саройи бадиий жамоалари иштирок этди.

Таъкидлаш лозимки, бир неча йиллардан буён “Фарҳод” маданият саройи таркибидаги мусиқий жамоаларнинг ҳисобот концертини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида пойтахтимизда намойиш этиш яхши анъанага айланган.

Концертда “Қизилқум санъат ғунчалари” ижодий танловининг ғолиблари иштирокидаги она юртимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ундовчи, огоҳлик ва ҳушёрликка чорловчи ранг-баранг қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

“Туркистон-пресс”

ЎзА олган сурат.