2017-05-10 13:13:00

ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАСАМЁД ҚИЛДИ

Жанубий Кореяда ўтказилган президентлик сайловида “Тобуродемократик партияси вакили Мун Жэ Ин 41,1 фоиз (13,4 млн.фуқаро) овоз олиб,ғолиб бўлди ва расман янги лавозимга киришди. Жанубий Кореянинг бир палатали парламентида янги сайланган Президентнинг қисқача қасамёд маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг у халққа мурожаат қилди, бу жараён телевидение орқали трансляция қилинди.

Таъкидлаш лозимки, “Тобуро”Демократик партияси вакили Мун Жэ Ин президентлик сайловида 41,1 фоиз (13,4 млн фуқаро) овоз тўплаб,  ғалаба қозонди. Оммабоплик бўйича иккинчи номзод Хон Жун Пхёни сайловчиларнинг 24,03 фоизи (7,85 миллион киши) қўллаб-қувватлади.

Янги Президент Мун Жэ Ин расман мамлакат Қуролли Кучлари қўмондонлигини қабул қилди. “Ёнҳап” ахборотагентлиги маълумотига кўра, у мамлакат Бош вазирлигини Чолла-Намдо провинциясининг 65 ёшли губернатори Ли Нак Ёнга таклиф қилган.

“Туркистон-пресс”