2017-05-15 16:08:00

ШАҲРИСАБЗ МЕҲМОНЛАРИ УЧУН ЯНГИ КЎНГИЛОЧАР ДАСТУР

Шаҳрисабзнинг тарихий Чорсу майдонида тарихий-этнографик ва фолкьлор рақс томошалари ўтказишга мўлжалланган катта амфитеатр ишга туширилди.

Қашқадарёга хос анъанавий рақслар номоддий маданий меросимизни ўзида мужассам этувчи қизиқарли унсурлардан биридир. Юртимизда ҳар бир вилоят, ҳар бир ҳудуд ўзининг рақси, мусиқаси ва либосларига эга бўлиб, ушбу рақслар махсус шоулар, фолкьлор кечалари ҳамда кўнгилочар дастурлар давомида туристлар эътиборига ҳавола этилиши сайёҳлик дастуринингбойишига, кечки пайт ҳам сайёҳлар учун таклиф қилинадиган сервис турлари давомийлигини таъминлашга хизмат қилади.

Қашқадарё, хусусан, Шаҳрисабзнинг мусиқа ва рақслари маданиятнинг ўзига хос кўриниши бўлиб, шаҳарнинг янгиланган марказига кўплаб туристларни жалб этишга хизмат қилади ҳамда чет эллик меҳмонларда ёрқин таассурот уйғотиб, халқимизнинг бой миллий маданиятини намойиш этиш имкониятини янада оширади.

Янги амфитеатрда Қашқадарё вилояти фолкьлор ансамбли ва актёрлар гуруҳи ҳар куни соат 19.00 да миллий урф-одатларимиздан намуналар ва Амир Темур ҳаётининг ёрқин лавҳаларини саҳналаштирган чиқишлар орқали намойиш этишнийўлга қўйдилар.

“Туркистон-пресс”