2017-05-15 16:18:00

ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА

Шу кунларда Петербург давлат темир йўл университети ректори А.Паничев раҳбарлигидаги делегация темир йўл транспортида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси,Тошкент темир йўл муҳандислари институти раҳбарияти билан музокаралар ўтказилиш режалаштирилган.

Делегация Ўзбекистон темир йўлларида лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги тегишли ташкилот раҳбарлари билан учрашади. Мунозаралар доирасида кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш, ишланмаларни темир йўл ва метрополитенда қўллаш, тезюрар поезд эксплуатацияси бўйича тажрибаси алмашиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Музокаралар натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Петербург давлат темир йўл университети, ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институти ва Петербург давлат темир йўл университети ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

“Туркистон-пресс”