2017-05-18 14:28:00

O’zLiDeP ЁШЛАРГА ЧИНАКАМ ҚАНОТ БЎЛМОҚДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан давлатимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлган ёшлар сиёсатига алоҳида аҳамият қаратилиб, жойларда O’zLiDePнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ёшлар иштирокидаги тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилоятинингХовос тумани ҳокимлиги билан O’zLiDeP Ховос тумани кенгаши ҳамкорлигида 1-умумтаълим мактабида  “Уюшмаган ёшларни қўллаб-қувватлашда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг тутган ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Бундай тадбирларни жойларда ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида фаолият юритаётган мутасадди ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, уюшмаган ёшларни партия тадбирларига жалб этишдан иборат. 

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси К. Эрназаров, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий масалалар ва маънавий–маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Донобоев ва бошқалар сўзга чиқиб, бугунги кунда жамиятда ёшларнинг ўрни ва фаоллиги, кичик бизнес ва тадбиркорлик, ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида фикр юритдилар.

Тадбир якунида 10 нафар фаол ва уюшмаган ёшларга  партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири