2017-05-18 14:47:00

ҲАМЮРТИМИЗ ЖАҲОН РЕКОРДИНИ ЎРНАТДИ

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўз тарихида тўртинчи бор ташкил этилаётган “Ислом бирдамлик ўйинлари” давом этмоқда.

Қувонарлиси, мусобақанинг пара-атлетика йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Александр Свечников олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Olamsport.com сайти хабар бермоқда.

Эркаклар ўртасидаги найза улоқтириш (F13) баҳсларида қатнашган А. Свечников IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да 70 метрга найза улоқтириб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу терма жамоамизнинг тўққизинчи олтин медали сифатида қайд этилди. 

“Туркистон-пресс”