2017-05-18 14:40:00

МАКСИМ РАФАЛОВИЧ — БРОНЗА МЕДАЛИ СОҲИБИ

Боку шаҳрида давом этаётган “Ислом бирдамлик ўйинлари”да таэквондочиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқдалар.

Жумладан, -80 кг вазн тоифасида мусобақаларда беллашган ҳамюртимиз Максим Рафалович бронза медалини қўлга киритди. Қизиқарлиси, Максимни тақдирлаш маросимида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг шахсан ўзи иштирок этди.Бу ҳақда Olamsport.com сайти хабар бермоқда.

Ҳамюртимиз ишончли ҳаракатлари эвазига ярим финалга етиб борди, аммо финал остонасида имкониятни бой бериб қўйиб, бронза соҳибига айланди.

“Туркистон-пресс”