2017-05-19 18:20:00

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиалига махсус жиҳозланган 14 “Damas” автомобили топширилди.

Автомобил топшириш маросимида сўзга чиққанлар Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида аҳолига давлат томонидан кафолатли бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими яратилганинитаъкидлашди. Бунда шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасаларини юқори технологик тиббиёт ускуналари ва ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди. 

“Туркистон-пресс”