2017-05-19 19:29:00

“МЕНИНГ БИЗНЕС ҒОЯМ” ТАНЛОВИНИНГ НАВОИЙ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ

“Менинг бизнес ғоям” танловининг Навоий вилояти босқичида 40 ғоя муаллифи имтиёзли банк кредити олиш имкониятини берувчи махсус сертификатлар билан тақдирланди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари орасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга кенг имкониятлар яратаётган танловнинг вилоят босқичида 95 нафар истиқболли лойиҳа ва ғоя ташаббускори иштирок этди. 

10 нафар ёшнинг бизнес режаси маъқулланиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма берилди.

Тадбир доирасида ўтказилган семинарда тижорат банклари, солиқ идоралари ва турли ташкилотлар мутахассислари ёшларга тадбиркорлик фоаолиятини бошлаш учун зарур бўладиган ҳуқуқий маслаҳатлар берди. 

“Туркистон-пресс”