2017-05-22 12:35:00

ОКСАНА ЧУСОВИТИНА: “ЎЗБЕКИСТОН ФАРЗАНДИ ЭКАНИМДАН ФАХРЛАНАМАН”

Ўзбекистоннинг афсонавий гимнастикачиси Оксана Чусовитинани яна бир бор бутун жаҳонда эътироф этишди, тан олишди.Бу ҳақда olamsport.comсайти хабар бермоқда.

Етти маротаба Олимпиада ўйинларида иштирок этган дунёдаги ягона спортчи АҚШнинг Оклахома Ситисида жойлашган Бутунжаҳон гимнастика Шон-шуҳрат музейига (Intenational gymnastics) қабул қилинди.

“Бу ерда бўлиш мен учун катта шараф. Ўзбекистонлик эканлигим эса икки ҳисса шараф ва хурсандчилик. Шу юртда туғилганим ва ўзбек фарзанди эканимдан фахрланаман. Менга ишонч билдиришгани, қўллаб-қувватлашгани учун барча юртдошларимизга, мураббийларимга миннатдорлик билдираман”,— деди Чусовитина olamsport.comсайтига берган эксклюзив интервьюсида.

Маълумот учун, ушбу Шон-шуҳрат музейига спорт гимнастикасида улкан муваффақиятларга эришган машҳур спортчилар, мураббийлар қабул қилинади.  

“Туркистон-пресс”

Сурат olamsport.comсайтидан олинди.