2017-05-22 12:54:00

МУХЛИСЛАР МЕҲРИНИ ҚОЗОНИБ

Каттақўрғон драма театрида ўзига хос ижро услуби, маҳорати билан танилган актёрлар  анчагина. Жумладан, актриса Гулнора Ризаева камтар, камсуқум ижодкор, ўттиз йилдан ошибдики, жамоада ўз ўрни бор. Устозлари кўмагида саҳна масъулияти, роль ижроси маҳоратини ўрганди.

У ўнлаб ёрқин образлар яратди. “Келинлар қўзғолони”да Нигора, “Зебуннисо”да Наргиз, Шиллернинг “Макр ва муҳаббат”спектаклида Луиза, Абдулла Қаҳҳорнинг “Тобутдан товуш”спектаклида Ҳожар, Ж.Пуарэнинг    “О, Париж, Париж”спектаклида Жюли, Эркин Хушвақтнинг “Чимилдиқ”спектаклида келин каби турфа характер, руҳиятли катта-кичик образларни талқин этиб, томошабинлар меҳрини қозонди. 

 — Театр саҳнасида катта-кичик образлар яратдим, кўнглим тўлганларидан кўра тўлмаганлари кўпроқ, — дейди Гулнора Ризаева. — Саҳнанинг ўзига яраша заҳмати бор. Актёр саҳнага чиқиб, қаҳрамоннинг ички кечинмасини ҳис қилмас экан, томошабинни ишонтира олмайди. Бирор бир образни яратсам, қаҳрамонимнинг нафас олиши, кўз қараши, қадам ташлашигача юракдан ҳис этишга ҳаракат қиламан. 

  Гулнора опа ҳозирда замонамиз аёллари образини яратиш, давр руҳига мос роллар устида ишламоқда.

“Туркистон-пресс”