2017-05-22 13:00:00

РАҚҚОСА ҚИЗЛАР МУКАРРАМА ТУРҒУНБОЕВА НОМИДАГИ КЎРИК-ТАНЛОВДА ҚАТНАШДИ

Урганч шаҳридаги “Истиқлол” маданият ва аҳоли дам олиш марказида Хоразм вилоят Маданият бошқармаси томонидан Мукаррама Турғунбоева номидаги миллий рақс ижрочилари республика кўрик-танловининг вилоят  босқичи ўтказилди.

Мамлакатимизда 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган истеъдод соҳибаларини излаб топиш, ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёшларни миллий рақс санъатига бўлган қизиқиши ҳамда интилишини янада ошириш, улар қалбида рақс санъатига юксак эҳтиром туйғусини шакллантириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур кўрик-танловда биринчи ўринга вилоят Академик ва халқ бадиий жамоаси раққосаси Оксана Давлетова сазовор бўлди.

Урганч шаҳридан Гулшан Давлетова ва  Янгиариқ туманидан Асалой Аҳмаджоновалар иккинчи ўринга лойиқ кўрилган бўлса, Боғот туманидан Нилуфар Сотиболдиева, Хива туманидан Холида Қурбонова ва Ҳазорасп туманидан Ҳамида Юсуповалар учинчи ўринга муносиб, деб топилди.

                       Икром ХУДАЙБЕРГАНОВ,

“Туркистон-пресс”