2017-05-24 12:48:00

“БАРКАМОЛ АВЛОД-2017” МАШЪАЛАСИ ПАРКЕНТДАН ЖИЗЗАХ ТОМОН ЙЎЛГА ЧИҚДИ

Эртага Жиззах шаҳрида “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг Республика финал босқичи бошланади.

Бугун эса Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Физика – Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг материалшунослик институтида мусобақанинг машъаласи ёқилди.Бу ҳақда  Olamsport.comсайти хабар бермоқда.

Айни дақиқаларда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг Жиззах шаҳрида ўтказиладиган “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари машъаласини ўт олдири

“Баркамол авлод – 2017” машъаласини кемамодел бўйича уч карра жаҳон чемпиони, халқаро тоифадаги спортчи, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси”Шавкат Исматуллаев алангалантирди.

Машъала Республика Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти автокортежи ҳамда пиёдалар эстафетаси ёрдамида мусобақа ўтказилувчи Жиззах шаҳрига етказилади. 

“Туркистон-пресс”