2017-05-24 13:08:00

ЭЗГУЛИКНИ ТАРАННУМ ЭТУВЧИ МАСКАН

Бугунги кунда ёшлар орасида ўтмиш ва бугун оралиғидаги тарихни тўлоқонли мужассамлаштиришда музейларнинг ўрни ортиб бормоқда. Музейлар дастлаб бадиий асарлар мажмуига, кейин эса моддий ва маънавий-маърифий ёдгорликларни йиғувчи, сақловчи муассасага айланди.

Жумладан, энг қадимги даврдан тортиб, бугунги кунимизгача улуғ аждодларимиз ҳаёти, она тупроғимиз, Ватанимиз ҳудудида кечган, биз учун маълум маънода сабоқ бўлувчи воқеа ва ҳодисалар, унинг табиати, ҳайвонот ва наботот олами экспонат ва экспозицияларда ўз аксини айнан музей экспонатларида намаён бўлмоқда.

Юртимиз мустақилликка эришгандан кейинги даврда эса бошқа соҳаларда бўлгани каби музейлар фаолиятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, яқинда Навоий вилоятидаги вилоят тарихий-ўлкашунослик музайига 45 дона янги, замонавий кўри­нишдаги витриналар келтирилди. Улар истиқлол йилларида эришилган ютуқ­ларимиз ёритилган янги, мустақиллик экспозицияси билан бойитилди. Бу каби ишлар хорижий ва маҳаллий сайёҳлар­га замонавий талаблар асосида музей хизмати кўрсатишга қулайлик яратиш, сервис хизматлар сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Музейга келтирилган замонавий витриналарда намойиш этилаётган экспонатлар орқали юксак маънавиятимиз, миллий урф-одат, анъ­ана ва қадриятларимизни, ёшлари­мизга тўлақонли етказиш ва ёшларни юксак маънавият руҳида тарбия­лаш, ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири