2017-05-25 17:00:00

ТОШКЕНТДА ГРУЗИЯ МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ

Тошкент шаҳрида 23 май куни Грузия маданияти кунлари бошланди. Тадбир доирасида Алишер Навоий номидаги Кино саройида Грузин киноси кунлари ўтказилмоқда. 

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори О.Мусаев ва бошқалар Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча соҳаларда бўлгани каби, санъат йўналишида ҳам изчил равнақ топаётганини алоҳида таъкидлашди. 

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир давомида “Маккажўхори ороли”, “Моира”, “Кукарача”, “Мен, бувим, Илико ва Илларион”, “Тикув машинали қиз” каби қатор фильмлар намойиш этилади.

Грузия маданияти кунлари доирасида расмлар кўргазмаси, ашула ва рақс ансамбли концертлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

“Туркистон-пресс”