2017-05-26 10:48:00

АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ “БАРКАМОЛ АВЛОД-2017”НИНГ ЧЕМПИОНИБЎЛДИ

“Баркамол авлод-2017” спорт мусобақалари дастуридан ўрин олган оғир атлетика баҳсларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлмоқда.

-66 кг вазн тоифасида 281 кг тошни ўзига бўйсундирган Тошкент вилояти вакили Адҳамжон Эргашев “Баркмол авлод-2017” чемпиони бўлди. Ушбу вазн тоифасида кучли учликдан Ҳасанбой Тоҳиров (276 кг) ва Муҳаммаджон Деҳқонбоев (266 кг) жой олишди.

Маълумот учун, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи ўқувчиси бўлган Адҳамжон Эргашев мусобақага тайёргарлик жараёнида Рио Олимпиадаси чемпиони ва рекордчиси Руслан Нуритдинов билан машғулот ўтказганди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”

Сурат barkamol-avlod.uzсайтидан олинди.