2017-06-16 12:04:00

ДЕПУТАТ БИТИРУВЧИЛАР ДАВРАСИДА

Ўзбекистон Адолатсоциал-демократик партиясининг “Яхши касб етук мутахассис муносиб иш ҳақилойиҳаси доирасида 3-сонли Амударё академик лицей битирувчилари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат —ҳаётимизнинг бош мезони, адолат —ҳар бир инсон учун” сайловолди дастурини амалга ошириш юзасидан 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар Дастурининг 33-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган  “Яхши касб —етук мутахассис —муносиб иш ҳақи” лойиҳаси айнан биз юқорида таъкидлаган эзгу мақсадларни амалга оширишни назарда тутади.

Айни кунда ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон “Адолат”СДП Қорақалпоғистон ҳудудий кенгаши фаоллари ва партиядан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан жойларда қатор учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Нукус давлат Педогогика институти математика кафедраси мудири Барлиқбай Преновнинг Амударё туманидаги 3-сонли академик лицейи битирувчилари билан бўлган учрашуви қизғин мулоқот ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Таълим соҳасида кўп йиллик тажрибага эга педагог-устоз томонидан даслаб иштирокчиларга мамлакатимизда таълим соҳаси амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш буйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар, мамлакатимиз бугуни ва келажагини белгилашда муҳим аҳамиятга эга таълим тизимини янада ривожлантириб боришда партия томонидан илгари сурилган мақсад вазифалар тўғрисида кенг маълумотлар берди.

“Адолат” СДП томонидан ишлаб чиқилган “Яхши касб —етук мутахассис —муносиб иш ҳақи” лойиҳасида меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган мутахассисларни етиштириб берадиган энг яхши анъаналарини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, кадрларга бўлган бугунги ва истиқболдаги заруратни ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус касб-ҳунар мутахассислик йўналишларини босқичма-босқич қайта кўриб чиқиш, мутахассислар эҳтиёжга нисбатан кўпроқ тайёрланаётган гуманитар таълим йўналишларини қисқартириб бориш ва шундан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатиш соҳаси, аграр сектор, ишлаб чиқариш соҳаси, уй-жой-коммунал хўжалиги учун мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масалалари ҳам ўз аксини топганлигини таъкидлаб ўтди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш ўринлики,Нукус давлат Педогогика институти қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейида 2016-2017 ўқув йилида 668 нафар ўқувчи 4 та йўналиш бўйича таълим олиб, шундан 229 нафар ўқувчи 3-босқични тамомламоқда.

Депутат битирувчи ёшлар энг аввало касб танлашда адашмасликни, фақат ва фақат ўз эгаллаган билимларига ишончни, талаба бўлиш масъулияти, мамлакатимиз таълим тизимида бугунги кунда талаба ёшлар олдига қуйилаётган талаблар, олий ўқув юртлари қабул квоталари ҳақида ҳам ўз тавсияларини берди.

Учрашувда битирувчи ёшлар депутатдан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”