2017-06-16 16:42:00

“BOEING” КОРПОРАЦИЯСИ МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯМИЗНИ ТАҚДИРЛАДИ

Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ахборот хизмати хабарига кўра, мукофот Boeing 787 Dreamliner самолётларининг муваффақиятли эксплуатацияси учун тақдим қилинган.

 Эслатиб ўтамиз, Миллий авиакомпаниямиз  Boeing 787 Dreamliner самолётларининг эксплуатациясини ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаган эди. Бугун “орзулар кемаси”да Дубай, Деҳли, Амритсар, Истамбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапур шаҳарларига қатновлар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Шу йилнинг 27 июль куни эса юртимиз миллий авиаташувчиси тарихда илк бор Boeing 787 Dreamliner самолётидаТошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри узлуксиз парвозни амалга оширади.

Улуғбек АСРОРОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири