2017-06-20 11:39:00

БУНЁДКОРЛИК ЛОЙИҲАЛАРИ ФАРОВОНЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Cамарқанд вилоятМатбуотуйидаЎзбекистонРеспубликасиПрезидентиШавкат Мирзиёевнинг2017 йил14-15 апрелькунларивилоятгақилганташрифидавомидабергантопшириқвавазифалариижросинитаъминлашборасидаСамарқандшаҳридаамалгаоширилаётганишларгабағишланганматбуотанжуманибўлибўтди.

Анжуманда Самарқанд шаҳар ҳокими Воҳид Раҳимов кун тартиби юзасидан ахборот берди.Таъкидландики, Самарқанд шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ривожлантириш мақсадида янги истиқболли лойиҳалар тайёрланган бўлиб, ҳозир уларни ҳаётга татбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда. Масалан, 43 та лойиҳадан ҳозирга қадар 25 таси амалга оширилди. Қолган 18 та лойиҳани белгиланган муддатда рўёбга чиқариш чоралари кўрилмокда. Жумладан, автотранспорт қатнови тиғиз бўлган йўлнинг икки томонини кенгайтириш, зарур жойларда йўл ўтказгич қуриш, реконструкция қилиш, трамвай линиясининг навбатдаги босқичларини якунлаш юзасидан бажарилиши зарур бўлган муҳим ишларизчил амалга оширилмоқда.

В.Раҳимов журналистлар эътиборини аҳоли дам олиш масканларини бунёд этиш, сервис хизматини яхшилаш, шаҳарни ободонлаштириш борасида бажарилиши муҳим бўлган вазифаларга қаратди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида туризмни ривожлантириш мақсадида қилинаётган айрим ишларга тўхталди. Жумладан, “Алпомиш”масъулияти чекланган жамияти ўрнида “Samarkand city”эркин туристик ҳудудини ташкил этиш лойиҳаси ҳақида сўз юритди.

“Туркистон-пресс”