2017-06-20 12:45:00

ФИДЕ ПРЕЗИДЕНТИ КИРСАН ИЛЮМЖИНОВ ТОШКЕНТГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Халқаро шахмат федерацияси президенти Тошкентга ташрифи давомида Республика болалар ва ўсмирлар шахмат мактабида меҳмон бўлди. Бу ҳақда Оlamsport.comсайти хабар бермоқда.

Шунингдек, у бутун жаҳон мактаб ўқувчилари ўртасидаги турнирда кумуш медални қўлга киритган 7 ёшли Одина Олимова билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.


К.Илюмжинов шахмат бўйича Марказий Осиё чемпионати очилиш маросимида иштирок этди.

Маросим якунида ФИДЕ президентига Ўзбекистон шахмат федерациясининг эсдалик медали топширилди.

“Туркистон-пресс”