2017-06-29 13:45:00

ХИЗМАТДАГИ САЁҲАТ

Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бугунги кунда дунё туризм марказларидан бирига айланди. Шаҳарнинг бетакрор кўриниши, тарихий обидалар доимоюртдошларимиз ва хорижлик сайёҳларнингҳайратига сазовор.

Яқинда ушбу эртакнамо шаҳарга Жиззах вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар саёҳат қилди.

– Қадимдан маданият ўчоғларидан бири бўлган ушбу шаҳар бугун ҳам ўз қийматини, салобатини йўқотмаган, – дейди Жиззах гарнизони офицерлар уйи бошлиғи,  капитан Аброр Тошпўлатов. – Аскарларимиз қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларни мароқ билан тамоша қилишди. Бу каби саёҳатлар ёшларимизнинг маънавиятини юксалтиради, юртимиз тарихидан хабардорлигини оширади.

Ўрол  ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс” мухбири