2017-07-03 19:49:00

ТИЖОРАТ АРБИТРАЖИ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

 

2017 йил 29 июнда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг раиси Ф.Отахонов Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маданият ва ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси И.Кельбель билан учрашди.

Ф.Отахонов меҳмонниСавдо-саноат палатасиҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судиташкил қилиниши, унингфаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси концепцияси билан таништирди.

Учрашув давомида тарафлар тижорат арбитражи соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини, шу жумладан,2017 йил октябрда Тошкент шаҳрида халқаро тижорат арбитражига бағишланган семинар ташкил қилиш бўйича ташкилий масалаларни муҳокама қилдилар.

Франция тарафи Тошкент шаҳрида ушбу семинарни манфаатдор вазирлик ва идоралар, компаниялар, шунингдек,кичик бизнес ва ишбилармон муҳитвакилларини жалб қилган ҳолда ташкил қилишмақсадга мувофиқ эканини таъкидлашди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс” мухбири