2017-07-03 19:59:00

РОССИЯЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА БЎЛИШДИ

Яқинда бир гуруҳ россиялик журналистлар ҳамда ишбилармон доира вакиллари учун Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятига бағишланган медиа-тур ташкил этилди.

Унда Рос­сиянинг энг етакчи омма­вий ахборот воситалари вакиллари, жумладан, Москва, Санкт-Петербург ва Екатеринбург каби шаҳарлардаги бир қатор йирик компаниялар мат­буот хизматлари раҳбарлари, саноат ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этди­.

— Ушбу медиа-турни ташкил этиш­дан асосий мақсад, бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинати, хусусан, унинг Марказий кон бошқар­маси тасарруфидаги “Мурунтов” ва “Аристонтов” конларида олиб бори­лаётган кенг кўламли ишлар, жумладан, бепоён Қизилқум бағридаги кон­чилар ҳаёти, комбинатда Россия­нинг етакчи П.Г.Коробкова номидаги “Из-Картэкс” МЧЖ ва “Уралмаш­завод” АЖда ишлаб чиқарилган юқо­ри юк кўтариш сиғимига эга бўл­ган техни­каларнинг иш ама­лиёти билан яқиндан танишиш, — дей­ди НКМК матбуот хиз­ма­ти раҳ­бари Азамат Зарипов.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия ўртасида барча жамҳаларда мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилган. Айниқса, муҳтарам Юртбоши­миз Ш.М.Мирзиёевнинг шу йил апрель ойида Россия Федерациясига расмий давлат ташрифи чоғида давлатлараро истиқболли ва муҳим шартномалар имзолангани ҳар томонлама манфаат­ли шерикликка мустаҳкам пойдевор бўлди. Бу ҳамкорлик яқин келажакда томонлараро инвестициявий, нефть-­газ, кон-металлургия ва бошқа соҳа­ларда истиқболли лойиҳаларни амал­га оши­риш имкониятини яратди. Шу­нингдек, мамлакатимиз эҳтиёжи учун зарур бўлган техникаларни харид қи­лиш юзасидан ҳам келишувларга эришилгани янада аҳамиятлидир.

— Бизнинг банкимиз Россиядаги нуфузли молиямуассасаларидан бири ҳисобланади, —дейди “Газпромбанк”АЖ вице-президенти Игорь Волобуев.Шу боис, бугунги кунда кўплаб ри­вож­ланган давлатлар билан йирик лойиҳалардаги ишларни амалга оши­риб келмоқдамиз. Жумладан, банки­миз Ўзбекистонни ҳам ўзининг энг ишончли ва салоҳиятли ҳамкори, деб билади. Бунгамамлакатларимизманфаатла­рига хизмат қилувчи бир қатор истиқ­болли лойиҳалар имзолангани ҳам мисол бўла олади. Булар сирасига “Урал оғир машинасозлик заводи — Картэкс” бошқарув акция­дор­лик компанияси, П.Г.Коробкова номидаги “Из-Картэкс” МЧЖ ва “Урал­машзавод” АЖда ишлаб чиқа­ри­лаётган замонавий техникалар етказиш мақсадида тузилган шартномаларни киритиш мумкин.

П.Г.Коробкова номидаги “Из-Картэкс” МЧЖ 2010 йилдан буён Навоий ва Олмалиқ кон-метал­лургия комбинатлари, “Ўзбеккўмир” АЖ билан яқин шерикчиликни изчил давом эттириб келмоқда. Бунинг нати­жасида ўтган йилларда юртимизга 40 дан ортиқ замонавий экскаватор­лар олиб келинишига эришилди. Навоий кон-металлургия комбинатига эса 2013 йилда Санкт-Петербург шаҳри­даги заводда ишлаб чиқарилган “ЭКГ-20К”русумли, қудратли кучга эга бўлган иккита экскаватор етказиб бе­рилди. Ушбу техника оғир кон-геоло­гия ишла­рини бажаришда ниҳоятда қўл кел­моқ­да. Худди шунингдек, “Уралмашзавод” АЖ ҳам юртимизнинг энг яқин ҳам­кор­ларидан биридир. Мазкур заводда ишлаб чиқарилган техникалардан бугунги кунда НКМК фаолиятида кенг фойдаланилмоқда.

— Ўзбекистонга аввал келмаган бўлсам-да, юр­тингиз довруғи ҳақида кўп ўқиганман, ҳамкасбларимдан эшитганман. Мана шундай сеҳрли диёрга келиш бахтига муяссар бўлиб, эшит­ганимдан ҳам ортиқ ҳайратга тушдим. Негаки, бундай серқуёш ва баракали ўлка ер юзида камдан-кам топилади. Айниқса, журналист сифатида одамларингизнинг қалбидаги бахтиёр­ликни, шаҳару қишлоқлар таровати­ни, ҳаётий ўзгаришлар ва улкан тарақ­қиётга юз тутганлигини кўриб, ҳақи­қатан бахтли мамлакатларнинг бири эканлигига амин бўлдим. Албатта, ушбу заминдан олган ва кўрган таас­суротларимни ўз ижодимда кенг тал­қин этаман, — дейди “Россия-1”телеканали мухбири Кирилл Бортников.

Тадбир иштирокчиларимустақил тараққиётимиз йилларида биз эришган ютуқлар, Президентимиз Шавкат Мирзиеёв раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яқин келажакдаги истиқ­болли лойиҳаларбилан яқиндан танишди.

Медиа-тур иштирокчилари вилоятнинг диққатга сазовор жойларини, тарихий обидаларини томоша қилишди, миллий урф-одатларимиз билан танишишди.

Абдумажид ЖЎРАЕВ,

“Туркистон-пресс”