2017-07-07 20:00:00

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ғузор туман кенгашининг фаолларидан ташкил топган ишчи гуруҳи томонидан жойларда ҳалқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг адолатли ечимини қарор топтириш мақсадида “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида туман аҳолиси билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда.

Жумладан, партия фаоллари тумандаги “Пахтазор” МФЙ аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганишди. Аксарият мурожаатларга ечим топилди.

Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек,  давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилса, аҳоли ўз ҳаётидан мамнун бўлса, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги мустаҳкамланади, муаммолар камаяди, тараққиётнинг янги уфқлари очилади.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири