2017-07-08 16:36:00

ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКМАНИСТОН: ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

Тошкентда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ва “Туркманистон” авиакомпанияси вакилларининг туркман авиаташувчиси томонидан Ўзбекистонга парвозларни бажариш масалалари юзасидан учрашуви бўлиб ўтди.

Учарашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг 20 майида Туркманистонга ташрифи чоғида имзоланган  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Туркманистон” авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик меморандумини бажариш доирасида  ташкил этилди.

Музокаралар чоғида туркман авиаташувчиси томонидан Ашхобод-Тошкент-Ашхобод йўналиши бўйича парвозларни бажариш масалалари муҳокама қилинди.

Тарафлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Туркманистон авиакомпанияси ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва саҳн овқатлари билан таъминлаш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Шунингдек ўзаро ташув ҳужжатларини тан олиш ва ҳар иккала авиаташувчига ҳамкор қатновларига авиачипталар сотиш ҳуқуқини беришни кўзда тутувчи Интерлайн тижорат келишувининг лойиҳаси кўриб чиқилди.

Туркман авиаташувчиси 2017 йилнинг охиригача Ашхобод-Тошкент-Ашхобод йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишни мўлжал қилмоқда.

“Туркистон-пресс”