2017-07-13 14:14:00

ДАРОМАД МАНБАИ ОРТМОҚДА

Давлатимиз раҳбари жойларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш ва аҳоли билан мулоқот қилиш мақсадида республикамизнинг олис ҳудудларига қилган ташрифларида аҳолини тадбиркорликка жалб қилишбунда аввалоҳудуд инфратузилмасини инобатга олган ҳолда истиқболли лойҳаларни ишлаб чиқиш, хусусан,аҳоли ўртасида паррандачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, тегишли кўрсатмаларни бериб келмоқда.

Бугун Дўстлик туманидаги “Дўстлик агро чорва парранда” хўжалиги жамоси ҳам Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамлардан самарали фойдаланган ҳолда ўз фаолияти қамровини кенгайтирмоқда. Айни вақтда “Дўстлик агро чорва парранда”да парандачиликда дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган тухумдорлиги 80 фоизни ташкил этувчи  1,5 мингта Германиянинг “Сенди” зотли товуқлари боқилмоқда. 

Бугун бу кўрсаткичлар фоизини ошриш мақсадида таркибида буғдой, маккажўхори, соя, балиқ суяги каби 16 хилдаги қўшимчалар мавжуд бўлган аралашма билан паррандалар суткасига 4 марта озиқлантирилади. Озиқа тайёрлаш маҳаллийлаштирилган ҳолда ўзлаштирилган бўлиб,  фермер хўжалигига тегишли 13,5 гектар майдоннинг 8 гектарида маккажўхори, 5,5 гектарида буғдой етиштирилмоқда.

Айни вақтда тухумдор товуқлар сонини 5 мингтага етказиш ва яна 3 мингта бройлер зотли товуқ боқиш мақсадида  банкдан 150 миллион сўм кредит олиш лойиҳаси устида қизғин иш олиб борилмоқда.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

 “Туркистон-пресс” мухбири