2017-07-13 16:46:00

ТАДБИРКОР ҚИЗЛАР САРАЛАНДИ

Фарғонада “Касб-ҳунар коллежи битирувчи қизларининг энг яхши бизнес ғояси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Тадбиркор аёл” уюшмасининг вилоят бўлимига 138 нафар битирувчилар томонидан ҳужжатлар топширилган бўлиб, 19 йўналишда 57 нафарининг бизнес-ғоялари саралаб олинди. Уларга “Микрокредитбанк” филиалларидан 4 миллион сўмдан имтиёзли кредит олиш  имконини берувчи сертификатлар топширилди.

Ёшларни тадбиркорлик ишларига йўналтириш борасида тажрибали тадбиркорларнинг роли муҳим. Жумладан, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лолахон Муротова иштирокида ёшларга соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, фермерлик, ҳунармандчилик, тадбиркорлик йўналишларида яратилаётган имтиёз ва шароитлар, қарорларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Қизларнинг ижодий кўргазмалари уларнинг қизиқиши, мақсадларини ифода этди.

Шаҳноза АЛИМБАЕВА,

 “Туркистон-пресс”