2017-07-13 18:48:00

ТЕЗЮРАР ЭЛЕКТРОПОЕЗД ШАҲРИСАБЗГА ҚАДАР БОРАДИ

«Қарши-Китоб» темир йўл тармоғи электрлаштирилиб, тезюрар йўловчи поездларининг ҳаракати ташкил этилади. 2017−2018 йилларга мўлжалланган лойиҳа қиймати 58,87 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 10 июлдаги қарорида кўзда тутилган.

Лойиҳа «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 18,58 млн доллар, «Ўзбекэнерго» АЖнинг 7,31 млн доллар эквивалентига тенг маблағлари, 2018 йилги давлат бюджетидан 50 млрд сўм (14,06 млн доллар эквиваленти) миқдоридаги марказлаштирилган инвестиция маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 18,92 млн доллар миқдоридаги кредити ҳисобидан молиялаштирилади.

Лойиҳа иштирокчилари 2019 йил 1 январига қадар божхона ва солиқ имтиёзларига эга бўлди.

2012—2015 йилларда Самарқанддан Қаршигача темир йўлни электрлаштириш лойиҳаси амалга оширилиб, «Тошкент-Самарқанд-Қарши» йўналишида Afrosiyob поезди ҳаракатланишни бошлаган эди.

“Туркистон-пресс”