2017-07-14 16:16:00

АГРОБИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

 

 

Пойтахтимиздаги Radisson Blu Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан агробизнес ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш соҳаларидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини илгари суришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокамаси бўйича анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Европа Иттифоқининг техник кўмагида 2017-2019 йилларда “Қиймат ҳосил қилиш занжирларини такомиллаштириш, барқарор ривожлантириш ва эко-инновациялар (AGROCOMP) ёрдамида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш”лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида 3 йил давомида қуйидаги мақсадли гуруҳлар учун қатор таълим семинарлари, Европада стажировкадан ўтиш, тренингларни ташкилэтиш кўзда тутилган.

Анжуманда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Наманган ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси, Қозоғистоннинг Караганда вилояти Савдо-саноат палатаси вакиллари сўзга чиқдилар. Тақдимотдан кўзланган мақсад – ҳамкорларни ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятлари ҳақида хабардор қилиш ва AGROCOMP лойиҳаси доирасидаги вазифаларни амалга ошириш.

Шунингдек, анжуманда Европа Иттифоқи Делегациясининг Ўзбекистондаги раҳбари Эдуард Стипрайс, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қозоғистон Савдо ва саноат корхоналари ассоциацияси (ССКА) вакиллари ҳамда Италиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси Андреа Бертоцци иштирок этди.

“Туркистон-пресс”