2017-07-17 14:00:00

ҚЎШИҚЛАРДА ВАТАН МАДҲИ

 Мамлакатимизда халқимиз, хусусан, ёш авлод қалбида Ватанга меҳр-муҳаббат, садоқат туйғусини камол топтириш, она юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси йўғрилган мазмунан теран, бадиий жиҳатдан етук қўшиқлар яратиш мақсадида уч босқичли “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танлови ўтказиб келинаётир.

Урганч шаҳрида ана шу кўрик-танловнинг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди. Вилоят маданият бошқармаси томонидан уюштирилган мазкур танловда воҳанинг турли ёшдаги санъат соҳасида ижод қилаётган истеъдод соҳиблари ўзларининг жўшқин куй-қўшиқлари ва дилрабо рақсларини таниқли санъаткор ва тажрибали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этишди.

   Ўз навбатида Гурлан туманидан Равшан Иноятов ва Хива туманидан Асадбек Қулиевлар  “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи ғолиби номини қўлга киритишди.  Урганч шаҳридан Имомаддин Аҳмедов ва Урганч туманидан Соҳиба Рўзметовалар иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Фахрли учинчи ўриндан урганчлик Асадбек Озодов, боғотлик Арслон Бобожонов, хивалик Ражаббой Бобожоновлар жой олишди. Шунингдек, Эркинбой Шавкатов (Урганч тумани), Жамол Ўразметов (Янгибозор тумани), Фарҳод Матсапаев (Хонқа тумани), Беҳруз Ражабов (Шовот тумани), Диёрбек Қурбонбоев (Янгиариқ тумани)лар фаол иштирокчи сифатида эътироф этилди.

Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари ҳамда фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

 Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,

“Туркистон-пресс”