2017-07-18 11:11:00

ТЕННИСЧИ ҚИЗЛАРИМИЗ РЕЙТИНГДА ЮҚОРИЛАБ БОРИШМОҚДА

Аёллар теннис уюшмаси — WТА нинг янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра чехиялик Каролина Плишкова 6855 очко билан рейтингни бошқариб бормоқда.

Руминиялик Симона Халеп эса 2-ўринда қолди. Германиялик теннис устаси Анжелика Кербер эса кучли учликни якунлади.

“Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида ғолиб чиққан Гарбинье Мугуруса эса рейтингда 10 поғона юқорилаб, 5-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова 4 поғона юқорилаб 145-ўриндан жой олди. Шунингдек, Нигина Абдураимова, Арина Фолц, Альбина Ҳабибулина,Камола Умарова, Полина Меренкова, Лайло Баҳодирова, Ясмина Каримжонова каби теннисчи қизларимиз ҳам рейтингда поғоналарини яхшилаб олишди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”