2017-07-18 15:05:00

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Юртимизда ёш авлод тарбиясига, уларнинг интилиш ва ташабусларини қўллаб қувватлашга доимий эътибор қаратиб келинади. Айниқсабугун ёшлар тарбиясида халқаро ҳамжамият томонидан ноёб институтдея эътироф этилаётган Маҳалла институтининг ўрни ортиб бормоқда.

Ушбу институт томонидан маҳаллаларда ташкил этилаётган “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” мавзуидаги давра суҳбатларида асосий эътибор вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинголдини олиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларини ташкил этишда маҳалланинг ўрни ва аҳамиятига алоҳидаэътибор қаратилмоқда.

Ана шундай давра суҳбатларидан бири Фарғона шаҳридаги 17-Янгийўл маҳалласидаўтказилди. Тадбирда 480 нафар ёшлар истиқомат қиладиган мазкур маҳаллада ташкил этилган тўгараклар орқали ёшларни касбга йўналтириш ва турли салбий иллатлар таъсиридан ҳимоялашда маҳалла инспекторлари билан ҳамкорликдаги ишлар самарасини янада кенгайтиришга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири