2017-07-19 16:00:00

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Наврўз шаҳарчасидаги Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Мазкур ярмарка Мирзаобод туман ҳокимлиги, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда бошқа турли манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган 11 та корхона, ташкилот ва муассаса иш билан банд бўлмаган аҳолига ўзида мавжуд 171 та бўш иш ўринларини таклиф этди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида 60 нафарга яқин ярмарка иштирокчиларига туман Бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазаси юзасидан хуқуқий маслаҳат, тушунтиришлар ва ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Гулшода ЖУМАНИЁЗОВА,

 “Туркистон-пресс”