2017-07-20 10:50:00

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳар, туман хотин-қизлар қўмитаси  раислари, вилоят соғлиқни сақлаш, ички ишлар, халқ таълими бошқармалари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

—Йил номланишидан келиб чиққан ҳолда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятдаги қарийб барча хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганиб чиқилди, —деди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова. —Ушбу ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларнинг  қарийб 90 фоизи жойида ўз ечимини топди. Ҳал этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан дастур тузилди. Айтиш керакки, хотин-қизлар бандлиги, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, оиладаги маънавий муҳит мўътадиллигини таъминлаш —буларнинг барчаси хонадонлардаги вазиятни доимий, тизимли тарзда ўрганиб боришни тақозо қилади. 

Тадбирда ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқий, тиббий маданиятини ошириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

“Туркистон-пресс”