2017-07-21 15:45:00

“ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ” ФЕСТИВАЛИ ОЛДИДАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Дунё халқлари мусиқа сеҳри орқали бир бирларига  чамбарчас боғлиқдир, бу боғлиқлик макон, замон тил, миллат ва чегара танламайди. У инсон қалбини уни боғлаб турган кишанлардан озод этади, руҳини кўтаради. Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида ана шундай хислатларни ўзида жамлаган Х“Шарқ тароналари” халқаро фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Инсоний комилликни тараннум этувчи, ХI “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини кўтаринки руҳда тшкил этиш учун бугун Самарқанд шаҳрида қизғин тайёргарлик ишлариолиб борилмоқда. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йилда ташкил этилган “Шарқ тароналари” ўзининг эзгу ғоялари билан ўтган даврда дунё санъат аҳли меҳрига сазовор бўлди.

1997 йил илк бор ўтказилган фестивалда 31 мамлакат вакиллари иштирок этган бўлсалар, 2015 йилда 66 мамлакат, бугунги кунга қадар эса дунёнинг 100 дан ортиқ давлатлар вакиллари бу нуфузли фестивалда иштрок этишди. Бу йилги мусиқий фестивални кўтаринки руҳда тшкил этиш мақсадида ўтган йилнинг ноябр ойида  беш қитъанинг 150 га яқин мамлакатларига таклифномалар юборилган бўлиб, шу кунгача улардан 56 таси иштирок этиш истагини билдирган.

Шунингдек, бу йилги тадбирда дунёнинг машҳур санъаткорлари билан биргаликда, 4 та халқаро ташкилот вакиллари, санъатшунос олимлар ва фестивальдоирасида “Шарқ халқлари мусиқа маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожланиши” мавзусида илмий-назарий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Унда 20 нафардан ортиқ хорижлик меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда.

“Шарқ тароналари”ҳалқаро мусиқа фестивалининг жаҳон майдонидаги нуфузини, аҳамиятини янада ошириш, мазкур форумга дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрадиган мутахассисларнинг Ўзбекистон мусиқа маданиятига эътиборини кенгроқ жалб этиш мақсадида фестивальдоирасида махсус давра суҳбатлари, тақдимотлар ва маҳорат дарсларини ўтказишрежалаштирилган. Шу билан бирга бу тадбирлар иштрокчиларининг сонини кенгайтириш ва жаҳон миллий мусиқа қадриятлари билан кенгроқ танишишмақсадида бирқатор давлатлар билан музокаралар давом этмоқда. Мулоқатлар натижасида Ямайка давлати илк бор фестивалда иштирок этиш таклифини билдирган бўлса,Перу каби давлатлар билан музокаралар давом этмоқда.

Бугун фестивални кўтаринки руҳда ташкиллаштириш мақсадида пойтахтимиздаги Ўзбекистон меҳмонхонаси ва Самарқанд шаҳридаги Афросиёб меҳмонхоналарида фестивальташкилоти бўлимлари ва мутасадди ташкилотлар бошчилигида Самарқанд вилоятида 18 та ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири