2017-07-26 13:13:00

ПАРРАНДАЧИЛИК — ДАРОМАД МАНБАИ

Давлатимиз раҳбари жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида республикамизнинг олис ҳудудларига қилган ташрифи давомида ҳар гал аҳоли бандлигини таъминлаш, бунинг учун аҳолини хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, шу орқали эса аҳоли дастурхонини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш масалаларига алоҳида тўхталиб бу борада ўзининг аниқ кўрсатмаларини белгилаб бермоқда.

Жумладан, Юртбошимиз аҳолини сифатли маҳсулот билан таъминолвчи паррандачиликни олис қишлоқ ва овулларда ҳам кенг ривожлантириш, бу турдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахсларга барча қулайликларни яратиш борасида ҳам бир қатор истиқболли кўрсатмаларни белгилаб берган эдилар.

Навоий вилоятида якка тартибдаги оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган Ойбек Қаҳҳоров ҳам давлатимиз томонидан яратилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда паррандачилик йўналишида ўз фаолиятини бошлаган. Бугун Ойбек Қаҳҳоров “Малик­обод” МФЙ ҳу­дудида ўзига туман ҳокимлигидан ажратиб берилган ҳудудда 2000 бош товуқ, 2000 бош жўжа, 700 бош бе­дана боқиб, ички бозоримизни сифатли парҳез гушт маҳсулоти ва тухум билан таъминлашга ўз ҳиссасини кўшиб келмоқда.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири