2017-07-27 19:59:00

САЙЁҲЛАР УЧУН ЯНГИ ЖУРНАЛ

Юртимизда туризм соҳасини хорижлик сайёҳларга кенг тарғиб қилиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистонда туризм соҳасидаги янги, ҳар чорак чоп этилувчи – “ТУРИЗМ ОЛАМИ” журнали ўз иш фаолиятини бошлаганлигини бунинг яққол исботидир. Журналнинг мақсади – мамлакатимизда туризм соҳасига оид илмий, амалий ва таҳлилий маълумотлар билан бир қаторда, мамлакатимизнинг туристик йўналишида очилмаган қирраларини оммалаштириш ҳамда диёримизнинг туристик салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилишга қаратилган. Мазкур журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади.

Журнал кенг жамоатчилик билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида, хорижий мамлакатлар ва ҳалқаро ташкилотларнинг юртимизда фаолият олиб бораётган ваколатхоналарида тарқатилади.

Шаҳноза Алимбаева,

 “Туркистон-пресс”