2017-07-28 14:44:00

АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жомбой туманида “Соғлом онасоғлом бола” шиори остида аёллар спорт фестивали ўтказилди.

Мазкур фестивалда мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларидан 200 нафар хотин-қизлар иштирок  этишди.

 “ Аёллар спорт фестивали”мусобақаларида фаол иштирок этган “Аҳмаджон Қурбонов” маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоаси спортнинг “ Гимнастрада” туридан фахрли биринчи ўриннни эгаллади.

Шунингдек, спортнинг валейбол туридан Нуш ва Хитойпаён маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоаси, стол тенниси бўйича Кўкгумбаз маҳалласи жамоаси вакили Икромова Муборак, шахмат буйича Назар маҳалласи вакили Муртазаева Феруза ва дартс буйича Қўрғонсоломон маҳалласи вакили Хубойдердиева Ҳафизалар фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йулланма олишди.

Ғолиб бўлган жамоалар ва совриндорларга ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс” мухбири