2017-07-28 15:00:00

АСАД — ЭКИНИНГНИ ЯСАТ

Пастдарғом туманидаги «Уста Темир АТМ» фермер хўжалиги аъзолари 44 гектар майдонда ғўза парваришламоқда. Ниҳолга ўз вақтида сифатли ишлов берилаётгани боис ҳар туп ғўзада 7-8 тадан кўсак бор.

—Айни вақтда ғўза парваришида қилинган меҳнат кўп жиҳатдан ҳосилнинг мўл ҳамда сифатли бўлишини таъминлайди, — дейди фермер Б.Аҳмедов. – Ғўза қатор ораларига сифатли ишлов беряпмиз, белгиланган меъёрда минерал ҳамда маҳаллий ўғит билан озиқлантириб, уч марта суғордик. Чилпиш ишлари ҳам сифатли ўтказилгани боис кўнгилдагидек ҳосил кутяпмиз.

“Туркистон-пресс”