2017-07-28 15:45:00

ИСТОМИН ЧОРАК ФИНАЛДА ДУНЁНИНГ 18-РАКЕТКАСИГА ҚАРШИ КОРТГА ЧИҚАДИ

Бугун мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Швейцариянинг Гштаад шаҳри мезбонлик қилаётган нуфузли турнирдаги иштирокини давом эттиради.

Ҳамюртимиз чорак финал баҳсида дунёнинг 18-ракеткаси ҳисобланган испаниялик Роберто Баутиста Агутга қарши кортга чиқади. Бу икки теннисчи ўзаро бир маротаба тўқнаш келишган. 2015 йилда бўлиб ўтган баҳсда Агут 6:6, 6:3 ҳисобида зафар қучганди.

Истомин - Агут учрашуви Тошкент вақтибилан соат 18:00да бошланиши белгиланган. Агар Денис кучли рақибини мағлубиятга учрата олса, ўзи учун 24,520 евро ҳамда 90 рейтинг очкосини кафолатлайди.

Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин “SwissOpenGstaad”турнирининг илк даврасида италиялик Лоренцо Жустинони 6:3, 6:2, иккинчи босқичда германиялик Дастин Браунни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”