2017-07-28 16:26:00

БАДИИЙ ҲАВАСКОРЛАР ЎРТАСИДА КЎРИК-ТАНЛОВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жиззах вилоят маданият бошқармаси ташаббуси билан 2017 “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” вилоят Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан вилоятда ўтказиладиган байрам тантаналарининг томоша дастурига эстрада хонандалари ва бадиий жамоаларни саралаб олиш мақсадида жорий йилнинг 17-23 июль кунлари Жиззах шаҳар “Мустақиллик” майдонида вилоят бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Бир ҳафта давомида вилоятнинг 12 та шаҳар, туманлар маданият бўлимлари қошида фаолият кўрсатаётган бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан танловга тайёрлаб келинган дастурларини Жиззах шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари кўтаринки кайфиятда кузатиб бордилар.

Кўрик-танловнинг якуний тақдирлаш маросими ҳамда гала концерти 25 июль куни Жиззах шаҳридаги “Мустақиллик” майдонида бўлиб ўтди.

Якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-2-3-ўринларни эгаллаган жамоалар ҳамда йўналишлар бўйича энг яхши деб топилган 16 нафар иштирокчилар Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармасининг дипломлари ва эсдалик совғлари билан тақдирландилар. 

Ғолибларни тақдирлаш маросими вилоят Академик ва халқ бадиий жамолари дирекцияси ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими эстрада хонандалари иштирокидаги гала концерт билан ўз ниҳоясига етди. 

Шаҳноза Алимбаева,

 “Туркистон-пресс”