2017-07-28 17:57:00

СОҒЛОМ ОИЛА — СОҒЛОМ ЖАМИЯТ

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги “Олтиариқ” спорт мажмуасида “Соғлом бола” шиори остида “Отам,онам ва мен спортчи оила” спорт ўйинларининг вилоят босқичи ўтказилди.Унда туман-шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 18 та оиладан 68 нафар иштирокчи қатнашди.

Мусобақа якунига кўра, 1-ўрин Қўштепа тумани “Катта Болтакўл” МФЙ йиғинида яшовчи Шерзодбек Мамарасуловлар оиласига, 2- ўрин Ўзбекистон тумани “Бозор Яйпан” шаҳарча фуқаролар йиғинидан Жаҳонгир Маҳмудовлар оиласига, 3-ўрин Олтиариқ тумани “Жўрак” МФЙ да истиқомат қилувчи Аҳроржон Қодировлар оиласига насиб этди.

Мусобақада номинация ва фахрли ўрин соҳибларига  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди  вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалари, диплом ва спорт кийимлари топширилди.

“Туркистон-пресс”