2017-07-31 11:11:00

“ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ”: ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА

 “Ўзбекистон ҳаво йўлларимиллий авиакомпанияси биринчи ярим йилликда 1,227 миллион йўловчини ташиди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидлаш лозимки, Миллий авикомпаниямиз2017 йилнинг биринчи ярмида 1,227 миллион йўловчини ташиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоиз кўп натижа қайд этди.

Миллий авиаташувчи самолётлари 11160 та ёки 2016 йил ярмига нисбатан 489 та кўпроқ рейсни амалга оширди. Йўловчилар ўриндиқлари бандлиги 75,9 фоизни ташкил этди.

Йўловчи ташиш ҳажми узоқ хорижга 11,3 фоиз, яқин хорижга эса 9,8 фоизга ўсди. Олти ой давомида авиакомпания 24,8 минг тонна юк юк ташиди, ўсиш кўрсаткичи 26,4 фоизни ташкил этди.

“Туркистон-пресс”