2017-07-31 12:42:00

ФАРРУХ ДЎСТОВ ЧЕНГДУДАГИ ТУРНИРНИНГ АСОСИЙ ТЎРИДА

Тажрибали теннисчимиз Фаррух Дўстов асосий тўр баҳслари бошланувчи Хитойдаги турнирда ўз имкониятини синовдан ўтказади.

Ченду шаҳри мезбонлик қилаётган “Челленжер” туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси 125 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳамюртимиз эртага илк давра учрашувида кортга чиқади.

Унинг рақиби хитойлик Йекон Хэ бўлади. 23 ёшли Хэ дунё рейтингида 538-ўринни эгаллаб турибди. 31 ёшли Дўстов эса 1215-поғонадан жойолган.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”