2017-07-31 20:00:00

UZAGRO БРЕНДИ ЭНДИ ЖАҲОН БОЗОРИДА

UzAgro маҳаллий фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун жаҳон бозорларига эшик очиб беради. Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумки, исталган маҳсулотнинг яхши сотилиши муваффақияти унинг оммабоп бренд ассортиментида пайдо бўлишидадир.

Кучли брендлар жаҳондаги барча бозорда катта таъсирга эга. Брендни яратиш бу мураккаб иш. Бунда ўз маҳсулотингиз қандай ном остида тақдим этилишидан тортиб, ходимларингиздаги корпоратив маданиятга қадар ўйлаб кўриш лозим. Буларнинг бари жиддий таҳлилни талаб қилади. Бу соҳадаги хатолар фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, улардан энг енгили эса —молиявий зарар бўлади.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси раҳбарияти жаҳон иқтисодиётидаги вазият ҳамда дунёнинг кўплаб бозорларидаги ҳолатни яхши тушуниб, анъанавий ўзбек товарлари, хусусан, янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати маҳсулоти халқаро бозорда UzAgro кучли, барқарор бренди остида яхши ўринни эгаллашини билдирмоқда.

«Ўзбек маҳсулотини ягона бренд остида самарали ва яхши ўйланган ҳолда илгари суриш орқали биз қисқа муддатга юқори натижани қўлга киритамиз. Ҳар бир давлатдаги харидорлар UzAgro номини кўриб, улар экологик тоза, юқори сифатли, рақобатчиларни кўплаб биологик характеристика ва таъм жиҳатидан ортда қолдирувчи маҳсулотни харид қилишларини тушунишади. UzAgro ўзбек экспортчилари учун бирлаштирувчи куч бўлади. Биргаликда биз биринчи бўламиз», — дейди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК бошқарув раиси Тоҳиржон Жалилов.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотини UzAgro бренди остида сотиш имкониятини қўлга киритади.

«UzAgro бизнинг экспортчиларга кўплаб вазифаларни ҳал қилишда кўмак беради. Бўлажак ҳосилни экиш чоғида биз ҳажмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзига хос жиҳатлари бўйича маслаҳат берилади, бунда жаҳон бозоридаги талаб инобатга олинади. Сақлаш ва юк ташуви билан боғлиқ харажатларни қисқартиришда ёрдам берамиз. Ҳуқуқий кўмак кўрсатамиз. Ишончли шерикларни топамиз», — дея давом этади Жалилов.

Брендни ривожининг стратегик жиҳатдан режалаштириш ҳозирги кунда ўзбек экспортчиларига зарар келтираётган харажатлар — турли маҳсулотларни ҳаддан ташқари кўп ёки етарли бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқариш, етарли бўлмаган даражада нархлаш, юқори хатарга эга бозорларда эҳтимолий шерикларни танлашдаги хатолар, қиммат логистика ва кредитларни қоплаш бўйича юқори сарф-харажатларни максимал қисқартириш имконини беради.

“Туркистон-пресс”