2017-07-31 20:10:00

МОБИЛЬ ОПЕРАТОРЛАРИ 1 АВГУСТ КУНИ ПРОФИЛАКТИКА ИШЛАРИНИ ЎТКАЗАДИ

Жорий йил 1 августда куннинг биринчи ярмида SMS ва мобиль интернет хизматлари кўрсатилмайди.

Ўзбекистон мобиль операторлари 1 августда профилактика ишлари олиб борилиши тўғрисида эълон қилди.Бу ҳақда “Газета.uz” Портали хабар бермоқда.

Жумладан, соат 8:30 дан 13:30 га қадар SMS ва мобиль интернет хизматлари кўрсатилмайди. Овозли алоқада узилишлар бўлмайди.

Ucell, Beeline ва Perfectum операторлари чекланишлар тўғрисида ўз сайтларида хабар берди. Бошқа операторлар ҳам абонентларни бу ҳақда огоҳлантирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Ўзбекистон ОТМларида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”