2017-08-01 17:17:00

2028 ЙИЛГИ ОЛИМПИАДА ҚАЕРДА ЎТИШИ АНИҚ БЎЛДИ

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри 2028 йилда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилади.

Маълумотларга қараганда, шаҳар маъмурияти Халқаро Олимпия қўмитаси вакиллари билан бу борада келишувга эришганлар.ХОҚ баёнотида 2028 йилги ўйинларни ўтказиш учун 1,8 миллиард доллар ажратилиши маълум қилинган

2024 йилги Олимпиада эса Парижда бўладиган бўлди. Яқин вақт ичида ХОҚ бу ҳақида расман эълон қилади. 

“Туркистон-пресс”