2017-08-02 12:23:00

САМАРҚАНД АЭРОПОРТИ ЯНА ИШ БОШЛАДИ

Учиш-қўниш йўлаклари капитал таъмирланган Самарқанд аэропорти яна иш бошлади.

1 августдан «Самарқанд» халқаро аэропорти сунъий учиш-қўниш йўлаклари капитал таъмирланганидан сўнг халқаро ва маҳаллий парвозлар учун очилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабарқилди.

Таъкидлаш лозимки, Самарқанд аэропорти 1 июль куни рейсларни амалга ошириш учун ёпилган эди. Августнинг биринчи куни аэропорт Россиянинг “Utair”авиакомпанияси самолётини қабул қилди.

“Туркистон-пресс”