2017-08-03 16:16:00

АЛОҚА СОҲАСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

2017 йилнинг “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан бугун жойларда аҳолининг барча қатлам вакиллари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Хусусан,жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудларда “Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабуллари” ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах вилояти Зомин тумани аҳолиси ва тадбиркорлари билан ўтказилди.      Сайёр қабул давомида туман аҳолиси ва тадбиркорлари ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги технологиялар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, телекоммуникация соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига алоқадор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар берилди, шунингдек,соҳа юзасидан муаммо ва таклифлар тингланиб уларга тегишлича жавоблар берилди.

“Туркистон-пресс”