2017-08-03 17:47:00

РОССИЯ ИЖОДКОРЛАРИ ХИВАДА

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимиз  туризм соҳаси имкониятларини чет эл телеканаллари орқали ёритиб бориш ва юртимизнинг тарихий жойлари тўғрисида хорижликларга маълумот етказишга доир ижодий ҳамкорлик ишларини давом эттирмоқда.

Россиянинг “НТВ” телеканали “Пора в отпуск” кўрсатуви ижодий гуруҳи Бухоро вилоятидан сўнг Хоразмга ташриф буюрди.

“Пора в отпуск” кўрсатувининг навбатдаги тасвирга олиш ишлари Ўзбекистоннинг тарихий масканларидан бири Хива шаҳрида бўлиб ўтди. Меҳмонлар учун “Ичан қалъа” мажмуаси бўйлаб экскурсия ташкил қилинди

Бундан ташқари, кўрсатув қаҳрамонлари дорбозлар томошасининг иштирокчисига айланишди.

Шаҳноза Алимбаева,

 “Туркистон-пресс”